«кадастр агентлиги» тегли мақолалар


Президент ерлардан самарасиз фойдаланаётган ҳокимларни танқид қилди
23 ноябр 2023, 11:26

Президент ерлардан самарасиз фойдаланаётган ҳокимларни танқид қилди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидан олинган 17,5 минг гектар ер тадбиркорларга берилмаган ва аукционга ҳам қўйилмаган. Президент вилоят ҳокимларини бу ерлар йил охиригача аукционга чиқарилмаса, қишлоқ хўжалиги тоифасига қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди.

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди
21 октябр 2022, 16:10

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди

Президент қарори билан 1 январдан Кадастр агентлигининг ўзи ҳудудий тузилмалар фаолиятини ташкил этади. Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар аралашиши ёки таъсир ўтказиши қатъий тақиқланади.

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
15 апрель 2022, 11:01 1

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори билан ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

$1000 порадан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди
25 март 2021, 22:54 1

$1000 порадан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди

Кадастрнинг Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига жамиятларнинг бирининг раҳбарияти томонидан 1000 доллар пора таклиф қилинди. Ходим бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этгани боис, Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм мукофот берилди.

Янгийўлда тадбиркордан пора талаб қилган кадастр туман бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
11 март 2021, 16:45

Янгийўлда тадбиркордан пора талаб қилган кадастр туман бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Янгийўл тумани кадастр агентлиги бошлиғи в.б. тадбиркорнинг ишини битириб бериш эвазига 10 тонна цемент талаб қилган. Уни 10 млнга баҳолаб, шундан 500 долларини олган вақтида ушланди.

Кадастр агентлиги раҳбарларининг 61 фоизи аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди
5 декабр 2020, 15:30

Кадастр агентлиги раҳбарларининг 61 фоизи аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди

Ноябрь ойида президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилган бўлиб, раҳбарларнинг 61 фоизи ундан ўта олмаган.

2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади
2 декабр 2020, 16:41

2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади

2021 йил январдан мол-мулк ва ер солиқларини кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи босқичда мазкур тизим квартира, якка тартибдаги уй-жой ва дала-ҳовлилар учун қўлланилади.

Давлат кадастрлари палатасига раис тайинланди
10 ноябр 2020, 11:52

Давлат кадастрлари палатасига раис тайинланди

Мохир Валиев Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг